Коронавирус кўз ёшлари орқали ҳам юқиши мумкин
Одамнинг кўз ёшлари янги коронавирусни ташувчи манбага айланиши мумкин. Италиянинг Спалланцани юқумли касалликлар миллий институти тадқиқотчилари COVID-19 тасдиқланган беморлардан бирининг кўз пардасини ўрганганларидан сўнг шундай хулосага келишди.
Мутахахассислар касал аёлнинг кўз ёшларида коронавирус инфекцияси изларини топишган. Шундай қилиб вирус кўз пардасида ҳам жойлашиши мумкин.
“Мутахассисларимиз аниқлаган бу янгилик мазкур вирус ўзида ифодалаган катта ва мураккаб бошқотирманинг кичик бир қисмидир“, — дея институт директори Марта Бранканинг сўзларини келтириб ўтади ANSA агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин олимлар узоқ вақтли тажрибадан сўнг тождор вирус турли юзалардан юқишини исботлай олишмади. Якунда улар ушбу вирус одамлар ўртасидаги яқин алоқалардан сўнг деярли юз фоиз юқади деган хулосага келишди.