Дунё янгиликлари

Италияда 4 майдан карантин тартиби енгиллашади

Чоп этилди Aprel 23, 2020 Италияда 4 майдан карантин тартиби енгиллашадиda fikr bildirishni o'chirish

Италия Бош вазири Джузеппе Конте ҳукумат карантин режимини сезиларли даражада енгиллаштириш режаси устида иш олиб бораётганини
маълум қилди.
Унга кўра, чеклов чоралари 4 май куни тугайди, дейилади Италиянинг ANSA ахборот агентлиги хабарида.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат фуқароларининг аксарияти карантиндан чарчаган ва чекловлар камайишини ёки ҳатто олиб ташланишини хоҳлашади. “Мен ҳам ҳаммасини бирдан очамиз, дегим келади. Аммо бу масъулиятсизлик бўлади. Бу вируснинг янада тарқалишига олиб келади. Шундай қилиб, бу бизнинг шу пайтгача қилган ишларимизнинг натижасини бир пул қилиши мумкин“ деди Бош вазир.
​Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида расмийлар мамлакатда карантин жорий этганди. Чеклов чоралари 4 апрелга белгиланган эди, аммо карантин чоралари ҳали ҳам давом этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италия коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сонининг кўплиги бўйича дунёда учинчи ўринда туради.
Мамлакатда 181 22 киши инфекцияни юқтирган, шундан 24 144 киши вафот этган ва 48 877 киши даволаниб чиққан. 141 шифокор коронавирусдан кўз юмган.