Дунё янгиликлари

АҚШ. Рамазон ойида Миннеаполисда азон овоз кучайтиргичларда айтилади

Чоп этилди Aprel 23, 2020 АҚШ. Рамазон ойида Миннеаполисда азон овоз кучайтиргичларда айтиладиda fikr bildirishni o'chirish

Мусулмон мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Америка Қўшма Штатларида намозга чақириқ яъни азон фақат масжидлар ёнида эшитилиши мумкин – азон овози одатда масжидлардан ташқарига эшиттирилмайди. Аммо бу йилги Рамазонда, давлатдаги карантин шароитида, Американинг Миннеаполис шаҳридаги мусулмонлар ўз уйларидан чиқмасдан азонни эшитиш учун ажойиб имкониятга эга бўладилар.

Маҳаллий мусулмон жамоатчилиги ва шаҳар маъмурлари ўртасидаги келишувга биноан, Рамазон ойида “Дорул-Ҳижра” Ислом маркази бутун ҳудудга азонни эшиттириш имкониятига эга бўлади. Ибодатга чақирувларни узатишга шаҳар мэри Жейкоб Фрей рухсат берди дея хабар бермоқда MPRNews . Аудио ускуналарни сотиб олиш учун маблағни Америка-Ислом муносабатлари кенгаши, мусулмон ҳуқуқлари ташкилоти (CAIR) тўлади.  Энди бутун Рамазон ойи давомида “Дар ал-Ҳижра” масжиди атрофида яшовчилар маҳаллий ҳокимият томонидан рухсат этилган максимал даражадаги овозда намозга бўлган чақириқни, азонни эшита олишади.