ЖАҲОН БАНКИ ЭЪТИРОФИ: “Ўзбекистон таълимни пандемияга тезда мослаштира олди“
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, 24 апрель куни Жаҳон банки веб-сайтида “Ўзбекистон: мактабни ёпишда таълимга ўз вақтида жавоб бериш” сарлавҳали мақола чоп этилди. Материал муаллифлари Жаҳон банкининг Таълим сектори менежери Гарри Патринос, катта ўқитувчи Янссен Тейхейра ва Жаҳон банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси таълим бўйича мутахассиси Нодира Мелибоева.
Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукумати касалликнинг биринчи ҳолати рўйхатга олинган куни CОВИД-19 тарқалишининг олдини олиш учун барча мактабларни ёпишга қарор қилган. Икки кун ўтгач, Таълим вазирлиги карантин даврида 6,1 миллион ўқувчи учун масофавий ўқитишни жорий этиш бўйича мисли кўрилмаган режани эълон қилди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, масофавий таълимга ўтиш ҳолатида бутун дунё бўйлаб талабалар, ресурслар ва электрон таълим имкониятларидан тенг фойдалана олмайди. Аслида, пандемик инқирознинг бундай тури номутаносиб равишда энг заифларга таъсир қилади, уларнинг аксарияти узоқ туманларда истиқомат қилади ва электрон қурилмалар ёки интернетга эга эмас, дейишади Жаҳон банкининг расмийлари.
Муаллифларнинг фикрига кўра, республикада чекланган интернет қамрови шароитида телевизион дарсларнинг бошланиши, бу — Ўзбекистон расмийларининг анъанавий ўқитиш усулларини вақтинча тўхтатиб қўйилишига энг тўғри жавобидир, чунки рақамли эшиттириш бутун мамлакатни қамраб олади ва истеъмолчилардан қўшимча харажатлар ва янги инфратузилма ечимларини талаб қилмайди.
Таъкидланишича, бир неча кун ичида 350 дан ортиқ видео дарслар ўзбек, рус ва имо-ишора тилида миллий телеканалларда намойиш этилиб, материаллар вазирликнинг ижтимоий платформаларида, шу жумладан, You tube ва Мover.uz видео-хостларида ҳам жойлаштирилди.
Таълим вазирлигининг электрон манбаларидан бепул фойдаланиш имкониятини юқори баҳоланмоқда, бу эса ўз навбатида техник билимга эга бўлган барча талабалар учун онлайн таълим олиш имкониятини сезиларли даражада оширди.
Ҳозир кунига ўртача 100 та видео дарслар жойланмоқда, бу таълим дастурларининг пандемияда узилишларсиз узлуксиз ўтишини таъминлайди.
Халқаро ташкилот вакилларининг фикрига кўра, инқироз даврида яхши ишлаб чиқилган онлайн дастур ва фавқулодда масофадан ўқитиш ўртасида фарқ бор. Уларнинг фикрига кўра, кўплаб мамлакатларнинг ноанъанавий ўқитиш турларини жорий қилишдаги ҳаракатлари коронавирус пандемияси уларга берадиган қимматли тажрибани сақлай олиши керак.
Умуман олганда, Жаҳон банки мутахассислари таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг фавқулодда вазиятга тезкор ва ижодий муносабати республика ҳукуматининг пандемия вақтида ўқишга ёрдам беришга қодир бўлган гуруҳларга қўшимча юкларисиз ўз вақтида чоралар кўриш қобилиятидан далолат беради.
1
Абдулазиз РУСТАМОВ тайёрлади,