Туркманистонда масжидлар ёпилмаган…
РИА Новости хабар беришича, Туркманистонда COVID-19 пандемияси даврида муборак Рамазон ойида масжидлар ёпилмаган.
Мусулмонларнинг айтишича, масжидга бориш ва диний ибодатларни ўтказишга ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган ва ҳаммаси одатдагидек давом этяпти. Одамлар бир неча минг киши тўпланадиган таровиҳ, ва Жума намозларини масжидларда ўқияпти.
Рамазон ойининг биринчи кунида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўзи намуна бўлиб, Ашхободдаги “Ҳазрати Умар” масжидида ўзи ёзган китоблар савдосидан тушган пулга хайрия сифатида ифторлик қилиб берган. Маҳаллий телеканалда намойиш этилган кадрларга кўра, унда 100 га яқин одам иштирок этган.
Қайд этиш керакки, Туркманистонда расман коронавирус аниқланмаган. Аммо халқаро доираларда расмий баёнотларга шубҳа билан қараляпти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
Туркманистонда коронавирус йўқлигини текшириш учун махсус комиссия юборишга қарор қилди.