Дунё янгиликлари

Америкада «Буюк депрессия» такрорланиши мумкин

Чоп этилди Aprel 27, 2020 Америкада «Буюк депрессия» такрорланиши мумкинda fikr bildirishni o'chirish

АҚШда ишсизлик «Буюк депрессия»дан бери мисли кўрилмаган даражага етиши мумкин, деб огоҳлантирмоқда Оқ уйнинг иқтисодий маслаҳатчиси Кевин Хассетт.

“Чалғиманг, аҳвол [иқтисодиёт билан боғлиқ] чиндан ҳам мураккаб. Иқтисодиётимиз катта шок ҳолатини бошдан кечирмоқда. Ишсизлик «Буюк депрессия» даврида қайд этилган даражага яқинлашиши мумкин “, деди Хассетт журналистлар билан учрашувда.

Маълумот ўрнида, «Буюк депрессия» даврида энг юқори ишсизлик даражаси 1933 йилда қайд этилган бўлиб, 25% га етган, 1931-1940 йилларда эса ишсизлик 14% дан юқори даражани кўрсатган, ўшандан бери Қўшма Штатлардаги ишсизлик атиги икки маротаба 10% дан ошганди – 1982 ва 2009 йилларда.

Эндиликда эса мамлакатда 2020 йил февраль-март ойларида 26 миллион америкалик ишсизлик нафақасини олиш учун ариза берди.