Дунё янгиликлари

Испанияда жуда кўп тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинган

Чоп этилди Aprel 27, 2020 Испанияда жуда кўп тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинганda fikr bildirishni o'chirish

Европада коронавирус туфайли энг қайғули аҳволга тушиб қолган мамлакатларнинг бири Испанияда ҳам вирусга чалинишнинг кунлик кўрсаткичи аста-секин пасаймоқда.
Охирги бир кунда Испанияда 1 минг 729 кишининг вирусга чалингани аниқланган. 288 киши COVID-19 диагнози билан ҳаётдан кўз юмди. Бу сўнгги 37 кун ичида энг паст кўрсаткич бўлди. Эпидемия бошлангандан буён эса, мамлакатнинг 207 минг 634 фуқароси коронавирус юқтириб олгани аниқланди.
Испанияда, тиббиёт ходимларининг коронавирусга чалиниши билан боғлиқ вазият ҳам жуда ташвишли бўлиб қолмоқда. Ҳозиргача 37,5 минг врач ва ҳамширалар касалликни юқтириб олгани маълум бўлди.
Дарвоқе, Испанияда бугундан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалар катталар ҳамроҳлигида кўчага чиқиши мумкин. Бу амалиёт бир кунда бир марта бўлади ва шунда ҳам, улар яшаш жойидан бир километргача узоқ кетмаслик шарти билан сайр қилиши мумкин.