Дунё янгиликлари

Тунис Ливияга денгиз орқали товар экспорт қила бошлади

Чоп этилди Aprel 28, 2020 Тунис Ливияга денгиз орқали товар экспорт қила бошладиda fikr bildirishni o'chirish

Тунис билан Ливия ўртасида янги денгиз савдо йўли очилди ва биринчи кема йўлга отланди, дейилади “TRT” телеканали хабарида.
Хабарда қайд этилишича, 140 та контейнер юкланган юк кемаси портдан Ливия пойтахти Триполи томон йўлга чиқди. Кемадаги контейнерларга турли озиқ-овқат маҳсулотлари жойлаштирилган.
Тунис Савдо вазирлиги маълумотига кўра, икки давлат ўртасидаги товар экспорти авваллари транспорт йўли орқали амалга ошириларди. Бироқ, COVID-19 пандемияси денгиз йўлини очишга зарурат туғдирган.