Дунё янгиликлари

Дунёда коронавирусни юқтирганлар сони 3 млн.дан ошиб кетди ва бошқа янгиликлар

Чоп этилди Aprel 28, 2020 Дунёда коронавирусни юқтирганлар сони 3 млн.дан ошиб кетди ва бошқа янгиликларda fikr bildirishni o'chirish

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 3 млн. нафардан ошди, 208 мингдан ортиқ бемор вафот этган, 878 мингдан зиёди тузалган.

— коронавирус туфайли чегараларнинг ёпилиши 21 та давлатда бошқа касалликларга қарши вакциналар тақчиллигини келтириб чиқарди.

— ХВЖ пандемия туфайли 170 та давлат аҳолиси даромадлари қисқаришини прогноз қилмоқда.

— Туркия АҚШга коронавирусга қарши курашиш учун тиббий кўмак юборади. Қўшма Штатларда вирусга чалинганлар сони қарийб 973 минг кишига етди.

— Германия аҳолисига жамоатчилик транспорти ва дўконларда маска тақиб юриш мажбурияти белгилаб қўйилди. Мамлакатда беморлар сони 158 минг, 5,9 минг инсон вафот этган.

— Хитойлик олимлар Ухань шифохонаси ичидаги аэрозол томчиларида янги типдаги коронавируснинг РНК бўлакларини топишган. Хитойда 83,9 мингдан ортиқ одам вирусни юқтирган, 78 мингдан зиёд одам тузалган, 4,6 минг бемор вафот этган.

— Афғон ҳукумати пандемия сабаб 12 мингдан зиёд маҳкумни озодликка чиқаради.