Пазандалик

Саҳарлик учун сабзавотлардан «запеканка​» тайёрланг

Чоп этилди Aprel 28, 2020 Саҳарлик учун сабзавотлардан «запеканка​» тайёрлангda fikr bildirishni o'chirish

Рўза вақтида енгил ва фойдали таомлар айни муддао. Нима пиширсам экан, деб боши қотган аёл-қизларга осон тайёрланадиган «запеканка» рецептини ҳавола қиламиз.

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • сут/қаймоқ — 100 мл;
  • помидор — 3 дона;
  • бақлажон — 2 дона;
  • тухум — 1 ёки 2 дона;
  • пишлоқ;
  • қовоқча;
  • таъбга кўра зираворлар.

Тайёрлаш жараёни:

  1. Қовоқча ва бақлажонни артиб, думалоқ қилиб кесинг ва ўсимлик ёғига солиб қовуринг.
  2. Помидорни ҳам думалоқ қилиб тўғранг.
  3. Идишни ёғланг ва сабзавотларни териб чиқинг. Сабзавот устига мурч, туз, райҳон ва зираворларнинг қуритилган кукунини қўшинг.
  4. Сутга тухум чақинг, пишлоқни қирғичдан чиқариб қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
  5. Аралашмани сабзавот устига қуйинг ва 25 дақиқага қизиган печга қўйинг.

Ёқимли иштаҳа!

Дарё.уз