Трамп: “АҚШ Хитойдан анча кўп компенсация талаб қилади”
АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ ҳам Германиядан ўрнак олиши ва янги турдаги коронавирусни тарқатгани учун Хитойдан компенсация талаб қилишини истисно этмади. Бу ҳақда Оқ Уйда бўлган матбуот конференциясида маълум қилинди.
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШда Хитойдан пандемия учун ҳақ талаб қилиш бўйича Германиядан яхшироқ усули бор.
Президентнинг таъкидлашича, АҚШ ҳолатни яхшилаб ўрганганидан сўнг компенсация миқдори Германия сўрагандан анча кўп бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Хитой ҳукуматидан коронавирус пандемияси учун 130 млрд евро компенсация талаб қилганди.