Дунё янгиликлари

Шаҳзода Чарльз мусулмонларга “Ассалому алайкум” деб мурожаат қилди

Чоп этилди Aprel 28, 2020 Шаҳзода Чарльз мусулмонларга “Ассалому алайкум” деб мурожаат қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Буюк Британия шаҳзодаси Чарлз муборак Рамазон ойида рўза тутаётган мусулмонларга ўз эҳтиромини билдирди ва шунингдек, коронавирусга қарши курашда олдинги сафда қурбон бўлган мусулмон шифокорлар ва ҳамшираларнинг яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди. 

Уэлс шаҳзодаси Буюк Британиядаги мусулмонларга мурожаатини “Ассаламу алайкум” сўзлари билан бошлаган, унда мусулмонларга Рамазон ойида бўладиган қийинчиликларда сабр тилаган. Чарлз, шунингдек, пандемия пайтида муҳтожларга ёрдам бераётган мусулмон кўнгиллилар ва хайрия ташкилотларининг ҳиссаларини юқори баҳолади.

“Энг фожиали нарса, мен биламанки, мусулмон жамоасининг бир қатор юқори малакали ва бебаҳо шифокорлари ва ҳамширалари ушбу зарарли вирус туфайли вафот этишди”, деди Уэлс шаҳзодаси.

Коронавирус туфайли нобуд бўлган шифокорлар орасида Амжид ал-Хавраний, Абдул Маъбуд Чаудҳари, Алфа Сааду, Одил Таяр ва Ҳабиб Зайдийлар бор эди.

Мен уларнинг оилалари ва ҳамкасбларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни изҳор этаман, чуқур ҳурмат ва самимий миннатдорчилик билдираман.

Мен 13 ёшли Исмоил Муҳаммад Абдулваҳҳобнинг оиласидан узоқда вафот этиши ҳақидаги фожиали ҳикоядан ҳаяжонландим”, – деди шаҳзода Чарльз.