Коронавирусга қарши энг хавфсиз бошпана сотувга қўйилди
Шотландияда Нью-Йоркдаги уйлардан ҳам арзон турадиган ҳамда коронавирус тарқалишида хавфсиз бошпана бўлиб хизмат қиладиган орол сотувга қўйилди. Бу ҳақда New York Post хабар бермоқда.
Шетланд архепалаги яқинидаги 300 минг долларга сотувга қўйилган жой Шотландияга қараганда Норвегия материги ва Фарер оролларига яқинроқ масканда жойлашган бўлиб, «Vladi Private Islands» кўчмас мулк агентлиги маълумотларига кўра, 26 гектарлик ер майдони манзараси ва ёввойи табиатининг гўзал қиёфаси билан кишини ҳайратга солади.
Қайд этилишича, оролга турли хил қишлоқ хўжалиги иншоотлари, шунингдек, сув тегирмони қуришга рухсат берилган.