Коронавирусдан тузалганлар сони дунё бўйича бир миллиондан ошди
Дунё бўйича 1 миллиондан ортиқ киши янги типдаги коронавирус инфекциясидан соғайди, дея хабар берди Американинг Жонс Хопкинс университети.
Университет маълумотларига кўра, дунё бўйича жами 1 004 483 киши COVID-19 дан тузалди. Ўлим сони 229 447 та, умумий юқтирганлар сони эса 3 231 701 тани ташкил этмоқда.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти 11 март куни COVID-19 янги коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди.