Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 22 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 30 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2039 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Вирус тарқалиши бошлангандан буён 1133 киши соғайди, 9 киши вафот этди.