Россия Бош вазирида коронавирус аниқланди
Россия Бош вазири Михаил Мишустин коронавирус юқтирганини маълум қилди.
«Менинг коронавирусга топширган тестларим ижобий натижа бергани маълум бўлди», деди у Россия президенти Владимир Путин билан видео мулоқот пайтида.
Унинг вазифалари Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусовга юклатилди.