Дунё янгиликлари

ЖССТ: Хитой коронавирусни ўрганишга тўсқинлик қилмоқда

Чоп этилди May 1, 2020 ЖССТ: Хитой коронавирусни ўрганишга тўсқинлик қилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитой ҳукуматини фикрларини ўзгартиришга ва ташкилот мутахассисларига бутун дунё бўйлаб пандемияга сабаб бўлган янги турдаги коронавируснинг пайдо бўлиш сабабларини ўрганишга имкон беришга чақирди. Бу ҳақда France-Presse агентлигига ЖССТнинг расмий вакили Тарик Язаревич маълум қилди. Аввалроқ Хитой ЖСТни рад этгани ва унга текширувга рухсат бермаганлиги маълум бўлди.

ЖССТ сўровини Хитой эътиборсиз қолдиргани 1 май, жума куни маълум бўлди. Ушбу ташкилотнинг ХХРдаги вакили Гауден Галеанинг Sky Newsга айтишича, хитойлик мутахассислар текширув олиб боришмоқда, аммо ташкилот мутахассислари Ухандаги лабораторияга кириш ҳуқуқига эга эмас, гарчи улар CОВИД-19 ҳайвонлардан келиб чиққанига шубҳа қилмаса ҳам. Галеа, Хитой дастлабки пайтдан бошлаб ташкилотга тўлиқ маълумот бермаганлигини истисно қилмади.

Пандемия бошлангандан бери дунёда 3,2 миллиондан ортиқ одам вирус юқтирди, 233 мингдан ортиқ одам вафот этди, 986,5 мингдан ортиқ одам даволанди. Хитойда 1 май ҳолатига кўра 599 фуқаро коронавирус билан касалланган, деб хабар беради Хитой гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси.