ПАНОҲ
Ёлғиз шам шуъласи ерни ёритмас,
Ҳавойи, ёлғон сўз ғамни аритмас,
Нечоғлик забардаст метин бўлса ҳам,
Оғир дард зарбидек элни қаритмас.
Дард оғир бўлса-да, бардам бўлмоқ шарт,
Қаддинг букма зинҳор, кўздан ёшинг арт,
Бу синов кунлар ҳам ўтар бегумон,
Яна баҳор гуллар такрор уриб барқ.
Танҳо юрмоқ оғир, халқим биргамиз,
Не синов келса ҳам бирга енгамиз,
Бирдамлик шиордир, мададкор Аллоҳ,
Меҳрибон Аллоҳдан сўраймиз паноҳ.
Фатво ила Фармонга қулоқ соламиз,
Фақат лозим ишда илғор бўламиз.
Биз қалбан биргамиз қайда бўлсак ҳам,
Карантин тугагунча уйда қоламиз.
Музаффархон АЪЗАМ,
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Пул емас ота” жоме масжиди имом-хатиби