Жанубий Кореяда бир кунда 13 кишида COVID-19 аниқланди
Жанубий Кореянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида коронавируснинг янги турини юқтиришнинг 13 та янги ҳолати ҳақида хабар берди.
Ўнта ҳолат чет элдан қайтган фуқароларда аниқланган.
Касалликнинг умумий сони 10.793 тага етган, 9183 бемор даволаниш курсини муваффақиятли якунлаган.