Ҳиндистонликлар яна икки ҳафта карантинда қолади
Жума куни Ҳиндистон ҳукумати мамлакатда карантин чоралари 4 майдан бошлаб яна икки ҳафта давомида амал қилиши, аммо эпидемиологик вазият нисбатан яхшироқ бўлган ҳудудларда айрим чоралар бекор қилиниши айтилган.
Ҳиндистон ҳудудлари уч тоифага ажратилган: қизил (инфекция тарқалиши хавфи юқори даражада сақланиб қолган), яшил (21 кун давомида янги касаллар аниқланмаган) ва апелсинранг (вазият аниқ бўлмаган).
Гарчи айрим чекловлар бутун мамлакат учун амалда бўлса-да, “яшил ҳудуд”ларда айрим юмшатишлар кўзга ташланмоқда. Ҳинд нашрларининг ёзишича, мамлакатдаги йирик шаҳарлар, жумладан, Деҳли ва Мумбай “қизил ҳудуд”лигича қолмоқда.
Ҳиндистон ҳукумати давлат ва хусусий корхоналар ходимларига ўз смартфонларида коронавирусга чалинганлар билан алоқани кузатиб борувчи илова ўрнатишини мажбурий қилиб қўйган.
Ким коронавирус юқтирганлар билан алоқада бўлгани ҳақида хабардор қилиб турувчи Bridge to Healthcare (“Соғлиқни сақлаш учун кўприк”) иловаси 50 миллиондан ортиқ киши томонидан кўчириб олинган.