ЖССТ коронавирус тарқалишининг олдини олишда ёрдам бериш мақсадида Тожикистонда бўлиб турибди
Душанбе мэри Рустам Эмомали пойтахт ҳудудида коронавирус беморларини даволаш учун 3 мингдан ортиқ койкага эга муваққат шифохона қуриш юзасидан фармойиш берди.
Пойтахт мэрияси матбуот хизмати таъкидланишича, бугунги кунда Душанбеда беморларга 5284 койкали 30 дан ортиқ шифохона ва 5390 нафар шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатмоқда.
Айни дамда мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш ва янги коронавирус тарқалишининг олдини олишда ёрдам бериш мақсадида ЖССТ миссиясининг экспертлар гуруҳи Тожикистонда бўлиб турибди.