Коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлиши мумкинми?
Коронавирус инфекциясидан янги зарарланиш тўлқини бўлиши мумкинми? Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов жавоб берди.
“ Хитойлик ҳамкасбларнинг тажрибасига кўра, карантиндан сўнг фақатгина четдан келганларда янги коронавирус ҳолатлари аниқланмоқда”, дейди Оқилов.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 2231 нафарга етди. Улардан 1556 нафари бутунлай соғайди. 10 киши вафот этди.
Ҳозирда шифохоналарда 665 нафар бемор даволанмоқда.