Буюк Британия коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича иккинчи ўринга чиқди
Буюк Британияда коронавирус қурбонлари бир суткада 693 кишини ташкил этди ва жами вафот этганлар 29 минг 427 кишига етди, деб баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.
Бу коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича Буюк Британия Италияни қувиб ўтиб, АҚШдан кейин иккинчи ўринга чиқиб олганини билдиради.
Мамлакатда касалликка чалинганлар жами 194 минг 990 кишига етган.