Мақолалар

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбар қилиб юборилган кунда бут-санамларнинг ерга қулаб тушиши

Чоп этилди May 7, 2020 Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбар қилиб юборилган кунда бут-санамларнинг ерга қулаб тушишиda fikr bildirishni o'chirish

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбар бўлган кунларида барча санамлар ерга қулаб тушди”, деди. Барча шайтонлар иблиснинг олдига келди. Шайтонлар иблисга: “Ерда нима бўлди, барча санамлар ерга қулаб тушди”, дейишди. Иблис уларга: “Бу нубувват. Ерга пайғамбар юборилди. Уни қишлоқлардан ахтаринглар”, деди. Шайтонлар ахтариб тополмаганларини айтишди. Шундан сўнг Иблиснинг ўзи ахтара бошлаган эди, унга Макка атрофидан қидириши нидо қилинди. Иблис ахтариб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Маккада кўрди. У киши билан бирга Жаброил (алайҳиссалом) борлигини айтди ва: “Энди нима қиламиз?” деб сўради. Шайтонлар: “Унинг асҳобларига дунё шаҳватларини зийнатлаб кўрсатамиз ва дунёга бўлган муҳаббатини оширамиз”, дейишди. Иблис: “Ундай қилсаларинг, ҳеч нарса бўлмайди”, деди.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган