Дунё янгиликлари

Европа Иттифоқи Россия ва Хитойнинг Болқондаги таъсирига қарши туришга тайёр

Чоп этилди May 7, 2020 Европа Иттифоқи Россия ва Хитойнинг Болқондаги таъсирига қарши туришга тайёрda fikr bildirishni o'chirish

6 май куни Европа Иттифоқи-Болқон саммити доирасида видеоконференция бўлиб ўтди. Саммит давомида сиёсатчилар Болқоннинг Европа истиқболини қўллаб-қувватлашди ва унга коронавирус пандемиясига қарши кураш учун 3,3 миллиард евро ажратишга келишиб олишди.

Бундан ташқари, минтақа учун инвестиция режаси эълон қилинди, уни мутахассислар янги “Маршалл” режаси деб аташди.

“Коммерсант”нинг дипломатик манбаларга таяниб хабар беришича, шу йўл билан Европа Иттифоқи Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсири кучайишига қарши туришга тайёрланмоқда.