Дунё янгиликлари

Коронавирусни енгганини эълон қилган ўлка

Чоп этилди May 7, 2020 Коронавирусни енгганини эълон қилган ўлкаda fikr bildirishni o'chirish

Исландия коронавирус тарқалишини деярли бартараф этди, мамлакатда касалликка чалинганларнинг 97 фоизи тузалди, дея маълум қилди ҳукумат.

«Исландияда COVID-19 аниқланган 1799 бемордан 1750 нафари энди касалликдан холи. Афсуски, дард ўнта инсоннинг умрига зомин бўлди», — дейилади баёнотда.

«РИА Новости»нинг хабарига кўра, ҳозир мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 39 киши қолди, уч нафари шифохонада, бироқ уларнинг аҳволи жиддий эмас.
Душанба куни Исландия ҳукумати, режалаштирганидек, 16 мартда жорий этилган чеклов чораларини бекор қила бошлади.