Дунёда коронавирус. Украинада очиқ ҳаводаги кафелар очиляпти ва бошқа янгиликлар
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 3,8 млн.дан ошиб кетди, 269 мингдан зиёд бемор вафот этган, 1,28 млн.дан ортиқ инсон тузалган.
— АҚШда инфекциядан вафот этганлар сони 75 мингдан ошиб кетди, мамлакатда беморлар сони 1,25 млн.дан кўпайди.
— Хитойда сутка давомида бир кишида коронавирус аниқланди. У Цзилинь провинциясида яшайди. Шанхайда эса икки ярим ойдан буён вирусни юқтириш билан боғлиқ бирорта ҳолат аниқланмади.
— Украинада 11 майдан кафе ва ресторанларнинг ёзги майдонлари, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари, музейлар, маиший хизмат кўрсатиш тармоқлари, парклар, хиёбонлар ва соҳилбўйи зоналари очилади.
— Жанубий Кореяда коронавирусга қарши еттита дори клиник синовдан ўтказиляпти.