Дунё янгиликлари

Ифторликда оммавий вирус юқтирилди – БАА

Чоп этилди May 8, 2020 Ифторликда оммавий вирус юқтирилди – БААda fikr bildirishni o'chirish

Бирлашган Араб Амирликларида COVID-19 коронавируси ташхиси қўйилган 30 нафар фуқаро оилавий ифторда бир-бирларини юқтирган икки оиланинг аъзолари бўлган.

Бирлашган Араб Амирликларининг Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йил 6 майда 546 та янги инфекция ҳолати аниқланган, юқумли касалликка чалинганларнинг умумий сони 15738 кишига этган. Коронавирус қурбонлари сони 157 киши, 3359 нафар одам тузалиб кетган.

«30 та янги ҳолат карантин ва ижтимоий масофа қоидаларини бузган икки оилага тегишли. Вирусга чалинганлар орасида икки ойлик чақалоқ ва кекса оила аъзолари ҳам бор”, – дейилади вазирлик хабарида.