Мунтазам қаҳва ичиш эрта ўлим хавфини оширадими?
Қаҳванинг эрта ўлим хавфи билан боғлиқлигини аниқлаш учун тадқиқот ўтказган мутахассислар кутилмаган хулосага келишди.
Маълум бўлишича, ушбу иссиқ ичимлик эрта ўлим хавфи эҳтимолини, аксинча, 12 фоизга камайтирар экан.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу хусусият ичимлик таркибидаги кофеин билан боғлиқ бўлиб, айнан у мия ҳужайраларига ижобий таъсир қилади ва марказий асаб тизимини рағбатлантиради.
Бундан ташқари, уни истеъмол қилиш чарчоқдан халос бўлишга, шунингдек, тетиклашишга ёрдам беради.
Қаҳванинг яна бир кутилмаган фойдаси Алцгеймер ва Паркинсон касаллиги каби неврологик касалликлар ривожланиш хавфини камайтирар экан.
Шунингдек, қаҳва ичиш диабет ва ҳатто айрим саратон, шу жумладан, жигар саратони эҳтимолини пасайишига ёрдам беради. Ушбу иссиқ ичимлик анестезик таъсирга эгалиги боис уни истеъмол қилиш мушаклар оғриғини ҳам енгиллаштиради.
Халқ сўзи