Тадбиркор бўлган ночор қолмас…
Юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида неча ўн йил ликлар давомида юзига парда тортиб келинган бир ижтимоий ҳолат очиқ-ой дин айтилди: “Ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад манбаига эга эмаслиги сир эмас. Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам таъминланган аҳоли қатламлари мавжуд. Турли ҳисоб-китоб ларга кўра, улар тахминан 12–15 фоизни ташкил этади”.
Давлатимиз раҳбари бу жиддий масалани ҳал этишнинг йўлларини айтдилар.
Мурожаатномада камбағалликни камайтиришнинг асосий омили – “бу аҳолида тадбиркорлик руҳиятини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш” экани таъкидланди.
Мурожаатномадаги: “Баъзи одамлар ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулини тўлаш ёки уларнинг миқдорини ошириш орқали ушбу муаммони ҳал этиш мумкин, деб ўйлайди. Бу – бир томонлама ёндашув бўлиб, муаммони тўла ечиш имконини бермайди”, – деган таҳлилий хулоса ҳаётда кўп бор ўз исботини топган. Бир ривоятда акасини камбағалликдан қутқармоқчи бўлган уканинг ҳамён тўла олтини ҳам фойда бермагани ҳикоя қилинади. Зеро, ҳар кимнинг ўз меҳнати, интилишлари билан топган ризқу насибаси лаззатли, баракали бўлиб, ик ки дунёда юзини ёруғ қилади. Уни бошқаларга қарам-боқимандаликдан, хижолат бўлиб яшашдан қутқаради.
Имом Табароний Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир гуруҳ саҳобалар билан (масжиддан) чиқдилар. Шу пайт ишига (намоздан ке йин) жуда эрта кетаётган бир кишини кўриб қолишди. Унинг ғайратидан ҳайратланишди. Шунда улар (саҳоба) дан бири: “Агар бу Аллоҳнинг йўлида бўлганда қандай яхши бў ларди”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар у болаларини (бо қиш) учун ҳаракат қилиб чиққан бўлса, демак, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар ёши улуғ отаонасини (парвариш қилиш) учун ҳаракат қилиб чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар ўзини (одамларга қарам бўлиб қолишдан) сақ лаш учун чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йўлидадир. Агар оиласини боқиш учун чиққан бўлса, у Аллоҳнинг йў лидадир. Агар кимўзарга молини кўпайтириб, мақтаниш учун чиқ қан бўлса, у шайтоннинг йўлидадир”, дедилар».
Иқтисодий эҳтиёжмандлар қалбида оила си, болалари, ота-онаси, ўзининг ҳаёти ни чиройли, фаровон этишга рағбатни мустаҳкамлаш, кучайтириш, қўллаб-қувватлаш, аввало ўша одамларни, шу билан бирга, жамиятни моддий-маънавий жиҳатдан юксалтиради. “…ҳамма ҳам тадбиркор бўла олмайди. Шу сабабли бундай одамлар билан тизимли иш олиб бориб, уларни касбга қайта тайёрлаш орқали иш жойи билан таъминлаш лозим. Ушбу мақсадлар учун 700 миллион доллар жалб қилинади”. Олдимизда турган вазифалар енгил эмас. Зеро, ўзимизга муносиб кўрган яхшиликларни барча ватандошларга ҳам илиниб, соғиниб яшаш туйғуси йўллар, қўллар, дилларимизни бирлаштирсин.
Муҳтарама УЛУҒОВА
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил, 3-сонидан