Ифторликка чанқовбосди ичимлик — туркча айрон
Айрон тайёрлаш учун қуйидаги уч маҳсулот бўлса кифоя:
– қатиқ — 2 пиёла;
– газсиз, минерал сув — 2 пиёла;
– таъбга кўра туз.
Тайёрлаш:
1. Айронни қанча кўп тайёрламоқчи бўлсангиз, қатиқ ва сувни 1:1 қўшишга ҳаракат қилинг, яъни 3 пиёла қатиққа 3 пиёла сув, 4 бўлса 4, шу сингари давом этаверади.
2. Қатиқни идишга солиб, яхшилаб аралаштириб олинг, қуйқалари қолмасдан бир массага келсин.
3. Минерал сув қўшинг ва аралаштиришда давом этинг.
4. Таъбга кўра туз қўшишни унутманг, айрон шўрроқ бўлса, мазали бўлади.
5. Истагингизга қараб айронга райҳон ёки кўкатлар қўшишингиз мумкин.
6. Аралаштиришда давом этинг, қанча кўп аралаштирсангиз, шунча мазали бўлади.
7. Тайёр айронни музлаткичга қўйиб совутинг.