Дунё янгиликлари

240 йил ичида биринчи марта денгиз бургутлари Англияга қайтишди

Чоп этилди May 11, 2020 240 йил ичида биринчи марта денгиз бургутлари Англияга қайтишдиda fikr bildirishni o'chirish

Денгиз бургутлари 240 йил ичида биринчи марта Англияга қайтишди, дея хабар беради Metro.

Маълумотларга кўра, Буюк Британиядаги ушбу энг катта қуш бундан 200 йил аввал ғойиб бўлган.

Қанотларининг узунлиги 8 фут (2,5 м) га етадиган денгиз бургутлари, қайд этилишича, 1780-йилларга қадар Буюк Британияда кенг тарқалганига қарамай овчилар сабаб деярли икки аср олдин йўқ бўлиб кетишган.

Аммо табиатни муҳофаза қилиш мутахассислари туфайли бургутлар Уайт оролида яна пайдо бўлишди.

Ўтган йили оролга уч жуфт қушни қўйиб юборган Англия ўрмон хўжалиги ва Рой Деннис Ёввойи табиат жамғармаси томонидан эндликда ҳар йили уч жуфт бургут ёввойи табиат бағрига чиқарилиши режалаштирилган.