Коронавирус билан боғлиқ ғалати ҳолатлар
Шифокор Александр Мясников коронавирус билан боғлиқ ғалати ҳолатлар ҳақида гапирди.
Унинг таъкидлашича, баъзи одамлар доимий равишда коронавирусга чалинган одам билан алоқа қилишади, аммо вирус юқтиришмайди. Айримлар эса карантинга, гигиена қоидаларига риоя қилишади, аммо барибир CОВИД-19 билан касалланишади.
“Кимдир бироз йўталди, яна кимнингдир аҳволи оғир бўлди. Кимдир инфекцияни умуман сезмади, кимдир вафот этди”, деб ёзди Мясников ўз телеграм каналида.
Унинг сўзларига кўра, географик жиҳатдан ҳам коронавирус ўзини “ғалати” тутади. “Масалан, Собиқ иттифоқ мамлакатларида касалланиш даражаси АҚШга қараганда анча паст”, дейди шифокор.
“Франциянинг шимоли-шарқида касаллар кўп, ғарби ва жанубида ундай эмас. Ғарбий Германия бошқа, Шарқий Германияда бошқа ҳолат кузатиляпти”, дея қўшимча қилди у.