Расулнинг даъватдаги мисоли
Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Менинг даъват ишидаги мисолим, Худди бир саййид зот ҳовли бунёд этиб, зиёфат берадиган бўлиб, ҳовлидаги зиёфатга чорлашга жарчи юборгани кабидир. Бу ўринда саййид зот – Аллоҳ таоло, зиёфат – жаннат, жарчи – менман”.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм