Дунё янгиликлари

Шри-Ланкада коронавирусдан вафот этган мусулмонларнинг жасади ёқиб юбориляпти

Чоп этилди May 12, 2020 Шри-Ланкада коронавирусдан вафот этган мусулмонларнинг жасади ёқиб юбориляптиda fikr bildirishni o'chirish

Шри-Ланкада эътирозларга қарамай коронавирусдан вафот этган мусулмонларнинг жасадини крематорийда ёқиш давом эттирилмоқда, дея хабар тарқатди “Анадолу” агентлиги. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 март куни коронавирус оқибатида ўлганларнинг жасадини кўмиш касаллик тарқалишига сабаб бўлади деган иддао билан жасадларни крематорийда ёқиш ҳақида қарор чиқарган.

Апрель ойида вафот этган икки мусулмонннинг жасади жаноза намози ўқилмай туриб ёқиб юборилган, бу эса маҳаллий мусулмонларнинг эътирозига сабаб бўлган. Шундан сўнг ҳукумат мусулмонларнинг жанозасини крематорийларда ўқишга рухсат берди. 

Шри-ланкалик уламоларни ўз атрофида бирлаштирган Цейлон уламолар жамияти (ACJU) ўтган ойда баёнот тарқатиб, ҳукуматнинг эпидемияга қарши сиёсатини танқид қилган эди. Бундан ташқари, Халқаро амнистия, БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳам Шри-Ланкада мусулмонларнинг жасади ёқилиши қоралаб, диний озчилик вакиллари дафн маросимини ўз эътиқодларига кўра ўтказиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлади.

Шри-Ланка ҳукумати эса танқидларга парво қилгани йўқ.