Қамишни ноқонуний кесганлар жазоланади
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, бошқарманинг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими инспекторлари томонидан жорий йилнинг 10 май куни Ромитан тумани “Қоқиштувон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилган.
Тадбир натижасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузган фуқаролар аниқланган. Фуқаролар А.О ва Р.Б лар қамиш ўсимлигини кесиб ноқонуний йўл билан олиб кетаётган вақтда қўлга олинган.
Инспекторлар томонидан фуқаролар А.О ва Р.Бларга нисбатан тегишли тартибда МЖТКнинг тегишли моддаларига асосан қонуний ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Зариф КОМИЛОВ, ЎзА