АҚШда коронавирус қурбонлари сони қанчага етиши мумкин?
Август ойининг бошида АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 147 минг нафарга етади. Вашингтон штати университети ҳузуридаги Тиббий кўрсаткичлар ва баҳолаш институти олимларнинг тахмини ана шундай.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, АҚШда ҳозиргача коронавирусдан 84 161 киши вафот этди, 4 августда эса қурбонлар сони 147 040 нафарга етади. Шу куни коронавирусдан 108 киши ўлиши кутилмоқда ва бу 22 мартдан кейин кузатилган энг паст кўрсаткич бўлади.
Хитой ва АҚШ урушса, Россия қай томонда бўлади? – эксперт фикри
Улар нега АҚШ фуқаролигидан воз кечяпти?
Олимларнинг фикрича, қурбонлар сони 16 апрелда энг кўп (2229 нафар) бўлган ва бу кўрсаткич пасайиб бормоқда.
Айни пайтда АҚШ дунёда коронавируснинг энг йирик ўчоғи бўлиб турибди.