Нуриддин Собуний
Милодий XII асрда Аҳмад ибн Маҳмуд Собуний фиқҳ илми ва мотуридия калом мактабининг ҳомийси сифатида эътироф этилди. Унинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Абу Бакр бўлиб, манбаларда “ал-Имомул ажалл” (Буюк имом), “Нуруд дин” (Дин зиёси), “Носирул ҳақ” (Ҳақ ёрдамчиси) ва “Собуний” лақаблари билан шуҳрат қозонган. Куняси, айрим манбаларда, “Абу Муҳаммад”, баъзиларида “Абулмаҳомид” шаклида берилади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, унинг “Собуний” деб аталишига совунчилик ёки совун сотиш касби билан шуғулланиши сабаб бўлган.
Нуриддин Собуний 16 сафар 580 йил/1184 йил 30 май куни ҳаётдан кўз юмиб, Бухородаги “Қузоти сабъа” (Етти қози) мақбарасида дафн этилган.
Шайх Абдулазиз МАНСУР
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил, 3-сонидан