
Яна бир давлат коронавирусни енгди
Яна бир давлат — Таиландда коронавирус чекинди, эпидемия бошланганидан бери илк бор бу ерда бирорта ҳам касалликка чалиниш ва ўлим ҳолатлари қайд этилмади.
Ижобий ҳолатга қарамасдан, ҳукумат аҳолини эҳтиёт чораларидан воз кечмасликка чақирмоқда. Яъни масофани сақлаш, ниқоб тақиш ва қўлларни ювишни унутмасликни таъкидламоқда.
Шу кунга қадар Таиландда 3017 кишида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилган бўлиб, 56 киши вафот этган. 2844 киши соғайган.
Эслатиб ўтамиз, апрель охирида Вьетнам ҳам коронавирусни енггани маълум қилинганди.
Шундан сўнг бу давлатда карантин бекор қилинди. Хусусан, йирик шаҳарларда тадбиркорлик фаолиятига рухсат берилди, қаҳвахона ва дўконлар очилди. Хабар қилинишича, мактабларда дарслар бошланган, жамоат транспорти ишга тушган.