Шифо истаб ўқиладиган дуолар
Бирор касалликка йўлиққан киши ундан халос бўлиши учун дарров мутахассис-шифокорларга мурожаат қилиши, уларнинг тавсияларига амал қилиб, айни пайтда дуо ҳам қилиши лозим. Бу дуоларни беморнинг ўзи ўқиши ёки биров унга ўқиши мумкин. Таҳоратли ҳолда, аввало, Фотиҳа сураси, сўнгра Қуръони каримдан шифо оятлари ўқилади.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
«Ва яшфи судуро қовмин му‘минийна ва юзҳиб ғойзо қулубиҳим».
Маъноси: «…ҳамда мўминлар қавми сийналарига шифо беради ва дилларидаги аламни кетказади» (Тавба сураси, 14–15-оятлар).
«Йа айюҳан-насу қод жааткум мавъизотун мин Роббикум ва шифаун лима фиссудури ва ҳудан ва роҳматан лил-му‘ минийн».
Маъноси: «Эй одамлар! Сизларга Раббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (Юнус сураси, 57-оят).
«Ва нуназзилу минал Қур‘ани ма ҳува шифа‘ун ва роҳматун лил-му‘минийн».
Маъноси: «(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят).
«Қул ҳува лил-лазийна аману ҳудан ва шифаун».
Маъноси: «Айтинг: “(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир”» (Фуссилат сураси, 44-оят).
Бу оятлар ўқилгач, бундай дуо этилади:
«Аллоҳумма Роббан-наси азҳибил-ба‘са, ишфи Анташ-шафий ла шифа‘а илла шифа‘ука, шифа‘ан ла юғодиру сақоман».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, эй инсонларнинг Рабби, касалликни арит! Касалликни қолдирмайдиган шифо бер. Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир» (Абу Довуд. “Жаноиз”, 3107-ҳадис).
«Аллоҳумма ишфи ъабдака янка‘ лака ъадувван ав ямши лака ила солатин».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, шу бандангга шифо бер, у Сенинг ризолигингга эришмоқ учун намоз ўқишга юриб борсин».
«Бисмиллаҳи арқика мин кулли шай‘ин ю‘зика мин шарри кулли нафсин ав ъайни ҳасидин. Аллоҳумма яшфийка, бисмиллаҳи арқика».
Маъноси: «Сенга изтироб берувчи ҳамма нарсадан, ҳар ҳасадгўй нафсдан ёхуд кўздан Аллоҳнинг номи ила сенга шифо сўрайман. Аллоҳ номи ила сенга шифо сўрайман» (Имом Термизий. “Жаноиз”, 972-ҳадис).
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил, 3-сонидан