Коронавирус энг кўп қайд этилган қон гуруҳи маълум бўлди
Федерация Кенгаши аъзоси ва Россияда хизмат кўрсатган шифокор Владимир Круглий шундай қон гуруҳи борлигини, айнан уларнинг ташувчилари бошқаларга қараганда кўпроқ коронавирусга чалинишини маълум қилди.
Қайд этилишича, қолган қон гуруҳларида касал бўлиш эҳтимоли тахминан бир хил экан.
Круглийнинг таъкидлашича, Хитойда ўтказилган тадқиқот иккинчи қон гуруҳи ташувчилари коронавирусга кўпроқ мойил эканлигини кўрсатган. Бундай беморларнинг нисбати 30% ни ташкил этган.