Коронавирус ҳақида кенг тарқалган 10 та янглиш маълумотлар
1. Мобиль қурилмалардаги 5G тўрлари COVID-19 инфекциясини юқтирмайди.
Коронавирус мобиль алоқа ёки радиотўлқинлар орқали юқмайди. Бунинг далили сифатида мобиль алоқа воситалари етиб бормаган мамлакатларда ҳам коронавируснинг кенг тарқалганини қайд этиш мумкин.
2. Пневмонияга қарши дори воситалари инсонни коронавирусдан ҳимоя қила олмайди.
Пневмонияга қарши дори воситаларидан бўлган пневмакок, гемофиль таёқчалари вакцинаси коронавирусдан сақламайди. COVID-19 вируси бошқа вируслардан фарқ қилади ва унга қарши махсус вакцина зарур. Айни дамда олимлар ана шундай вакцина яратиш бўйича изланиш олиб бормоқдалар. Бутунжаҳон солиқни сақлаш ташкилоти эса бу ташаббусни қўллаб келмоқда.
3. Бурун бўшлиғини тез-тез тузли сувда ювиш коронавирусдан ҳимояламайди.
Бурун бўшлиғини тез-тез тузли сувда ювиш билан коронавирусдан ҳимояланиш илмий тарафлама исботланмаган. Бу восита оддий шамоллашда самара бериши мумкин. Бироқ, нафас йўлларининг шамоллашида бурун бўшлиғини тузли сувда чайиб туриш етарли самара бермайди.
4. Чивин ва пашшалар коронавирус инфекциясини ташувчиси эмас! Ҳозирги кунга келиб чивин ва пашшалар коронавирус инфекциясини юқтириш ҳодисаси қайд этилмаган.
5. Хлор маҳсулотларини ичга ютиш ёки ҳидлаш COVID-19 инфекциясидан ҳимоя қилмайди. Аксинча бу организмни жиддий зарарлаши мумкин.
Метанол, этанол ва хлор препаратлари организм учун зарарли бўлиб улар асосан тозалаш воситалари таркибида бўлади. Улар айрим вирус ва инфекцияларни йўқ қилишга қодир. Бироқ, улар инсон организми ичида вирусга қарши курашмайди ва инсонни зарарлайди. Шунинг учун уларни COVID-19 дан ҳимоя сифатида ичиш мумкин эмас.
6. 25 даражадан юқори бўлган иссиқ ҳаво ҳарорати коронавирусдан ҳимоя қилмайди.
Бугунги кунда ҳаво ҳарорати 25 даражадан юқори бўлган мамлакатларда ҳам коронавирус кенг тарқалмоқда. Шу сабабли, иссиқ ёки ўта совуқ хаво мазкур вирусдан ҳимоя қила олмаслиги ойдинлашиб қолди.
7. Коронавирус тузалмас касаллик эмас ва у билан касалланган шахс бутун умр уни ташувчиси бўлиб қолмайди.
Аксарият одамлар коронавирус касаллигидан тузалмоқда ва улар организмидан вирус тўлақонли чиқиб кетмоқда.
8. Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш коронавирусдан сақламайди ва бу аксинча организм учун зарарлидир.
Алкогол ичимликлари коронавирусдан сақламайди аммо, организмда турли бошқа касалликларни ривожланишига туртки бўлиши илмий исботланган.
9. Қўлларни қуритувчи электр мосламалари коронавирусни ўлдирмайди.
Қўлларни вирусдан ҳимоялаш учун спиртли воситалар билан артиш ва тез-тез ювиб туриш лозим.
10. Ультрабинафша нурлари билан инсон танасини вирусдан ҳимоялашда фойдаланиш тўғри эмас.
Ультрабинафша нурлари терини ва кўзни зарарлаши мумкин. Терини вирусдан ҳимоя қилишдаги энг яхши восита спиртли гигиена воситаларидир.
ЎзА