Дунё янгиликлари

Европада коронавирус эпидемиясини батамом енгган илк давлат номи маълум бўлди

Чоп этилди May 16, 2020 Европада коронавирус эпидемиясини батамом енгган илк давлат номи маълум бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Словения ҳукумати мамлакат ҳудудида коронавирус эпидемиясининг тугаганини расман эълон қилди.
“Reutеrs” хабарига кўра, сўнгги икки ҳафта давомида мамлакатда кунлик коронавирус юқтиришнинг 7 тадан кам ҳолати аниқланган.
Италия, Австрия, Венгрия ва Хорватия билан чегарадош, 2 миллион аҳолиси бўлган мамлакатда пандемия даврида 1464 киши коронавирус юқтирган ва 103 киши вафот этган.
“Словения сўнгги икки ой ичида эпидемияни камайтиришга муваффақ бўлди… Бугун, Словенияда Европада энг яхши эпидемиологик вазият шаклланди“, деди мамлакат бош вазири Янез Янша.