Дунё янгиликлари

Covid-19 туфайли танқид остига олинган Хитой бутун айбловларни рад этмоқда

Чоп этилди May 17, 2020 Covid-19 туфайли танқид остига олинган Хитой бутун айбловларни рад этмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Дунё ҳамжамиятини саросимага солган коронавирус туфайли танқид остида қолган Хитой бутун айбловларга қарши мамлакатнинг Ташқи ишлар вазирлиги орқали жавоб берди, дейилади “TRT” хабарида.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мавзу юзасидан берилган баёнотда, пандемия туфайли дунёнинг бошқа давлатларидек Хитой ҳам фақатгина бир “қурбон” эканлиги ва “айбдор эмаслиги” таъкидланган.
Баёнотда Covid-19 вируси дунёнинг ҳар нуқтасида, ҳар доим пайдо бўлиши мумкинлиги эслатиб ўтилар экан, мазкур вирус инсониятнинг муштарак душмани деб таърифланди.
Пандемиядан Хитойнинг жавобгар деб топилишида ёки бунинг эвазига Хитойни товон тўлашига ҳеч қандай қонуний асос йўқлиги таъкидланиб, Covid -19 вируси инсонлар томонидан ишлаб чиқарилмаганлиги, унинг табиий фалокатлиги айтилган.