Коронавирус чекинмоқда! Австрия олти мамлакат билан чегарасини очди
Австрия ҳукумати 17 май, якшанбага ўтар кечаси Германия, Лихтенштейн ва Швейцария билан бўлгани каби Чехия, Словакия ва Венгрия билан коронавирус пандемияси туфайли илгари ёпилган чегара пунктларини очди.
Бу ҳақда Австриянинг ARA Press Агентлиги хабар берди.
“Австрия инқироз туфайли чегара режимини юмшатиш бўйича навбатдаги қадамни ташламоқда. Чехия, Словакия ва Венгрия билан чегара пунктлари ярим тунда очилди. Германия, Лихтенштейн ва Швейцария билан чегараларда бўлгани каби, ҳозирда фақат танланган назорат мавжуд”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Венгрия билан чегарада ноқонуний миграцияга қарши кураш назорати сақланиб қолиши қайд этилди.