Пазандалик

Саҳарликка мазали шўрва

Чоп этилди May 18, 2020 Саҳарликка мазали шўрваda fikr bildirishni o'chirish

Саҳарликка енгил ҳазм бўладиган мазали суюқ овқат — энг яхши вариант.

Керакли маҳсулотлар:

  • гўшт — 500 гр;
  • гуруч — 100 гр;
  • помидор — 1 дона;
  • томат пастаси — 1 ош қошиқ;
  • пиёз — 2 дона;
  • кўкатлар;
  • ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
  • саримсоқ пиёз;
  • таъбга кўра туз, мурч.

Тайёрланиш жараёни:

  • Гўштни қайнатиб бульон тайёрланг.
  • Қайнаб чиққанидан кейин туз ва кўкат солинг.
  • Майда кубик шаклида тўғралган пиёзни ўсимлик ёғига солиб қовуринг.
  • Помидорни қирғичдан чиқариб, пиёзга қўшиб қовуринг, томат пастаси қўшинг.
  • Аралашмани бульонга солиб, саримсоқ пиёз, таъбга қараб туз, мурч сепинг.
  • Гуруч солинг ва пишгунича қайнатинг.
  • Пишганидан кейин оловни ўчириб, қозон қопқоғини 15 дақиқага ёпиб қўйинг.​

Ёқимли иштаҳа!

Дарё.уз