Хитойда 5300 йиллик тарихга эга яна бир қадимий шаҳар топилди
“5300 йил олдин Хитойнинг Хенан провинциясида мавжуд бўлган шаҳар харобалари топилди. Майдони 1,17 миллион квадрат километрни ташкил этадиган ушбу ҳудуд ўз давридаги энг йирик аҳоли пунктларидан бири ҳисобланган”, деб хабар беради China Daily.
Хуанхэ дарёсидан икки километр узоқликда жойлашган ушбу шаҳар, археологларнинг тахмин қилишларича, тахминан етти минг йил олдин пайдо бўлган Яншао маданияти вакилларининг яшаш манзиллари бўлган.
Маълумотларга кўра, қазилмалар майдонидан хандақларнинг ҳалқалари, шаҳар деворларининг излари, учта некропол ҳудудида пухта жойлашган 1700 та қабрлар ҳамда турар-жой бинолари орасида маросимлар ўтказиладиган учта қурбонлик майдончасининг қолдиқлари аниқланган.
Тарихчиларнинг фикрига кўра, шаҳарнинг жойлашиши “Ўзгаришлар китоби”да қайд этилган матнларига тўғри келгани боис унинг айнан ушбу ҳудудда жойлашганлиги бежиз эмас .