Саломатлик

Араб хурмосининг фойдаси

Чоп этилди May 21, 2020 Араб хурмосининг фойдасиda fikr bildirishni o'chirish

Рамазон ойида ҳам ифторлик, ҳам саҳарликда истеъмол қилиш тавсия этилган фойдали неъматлардан бири араб хурмосидир. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот берди.

Араб хурмоси минерал ва витаминларга бойдир. Унинг таркибидаги 23та аминокислота бошқа меваларда учрамайди. Араб хурмосини доимий равишда, кунига камида 3-4 дона еб турилса, кўп касалликларга шифо ҳисобланаркан.

Илк бор Месопотамияда бўй чўзган бу пальма дарахти мевалари шифобахш ва йириклигига кўра фойдали ҳисобланган.

Араб хурмосининг инсон организми учун фойдалари қандай? У инсоннинг мия фаолиятини яхшилашидан ташқари яна бир қатор ижобий таъсири бор:

* юрак, бўйрак ва жигарга куч беради;

* организмнинг кислота балансига ижобий таъсир кўрсатади;

* камқонликка фойдали;

* иммунитетни оширади;

* ичак микрофлорасини яхшилайди;

* ўпка фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади;

* йўтал пайти балғамни чиқаришга ёрдам беради;

* чарчоқ, узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг организмга куч-қувват беради;

* саратон касалликлари ривожланиш хавфини пасайтириши билан ҳам аҳамиятли.

Хурмонинг бир қанча турлари бўлиб, уларнинг барчаси ана шундай шифобахш хусусиятга эга.