Инфографика

Сизнинг ёшингизда қанча вақт ухлаган маъқул?

Чоп этилди May 21, 2020 Сизнинг ёшингизда қанча вақт ухлаган маъқул?da fikr bildirishni o'chirish

Инсон саломатлигида уйқунинг ўрни жуда муҳим. Эътиборингизга АҚШнинг Уйқу миллий фонди (National Sleep Foundation) турли ёш тоифалалари бир суткада қанча ухлаши кераклиги тўғрисида берган тавсияларни ҳавола қиламиз.

Инсон ёши ўтгани сайин уйқуси қисқариб бораверади. Бунга юқоридаги инфографика орқали шоҳид бўлишингиз мумкин.

Табиийки, энг кўп ухловчилар чақалоқлар — суткасига 14—17 соат.

Умуман, мактабгача бўлган даврда болаларни кўп ухлатиш тавсия қилинади.

Мактаб даврида эса уйқу меъёри 9-11 соатдан (бошланғич синфлар), 8-10 соатгача (юқори синфлар).

Катта ёшлилар учун бир кунлик «норма» 7-9 соат. 65 ёшдан бошлаб эса 7-8 соат ухлаш кифоя.