Пазандалик

Ифторликка товуқли пирог

Чоп этилди May 21, 2020 Ифторликка товуқли пирогda fikr bildirishni o'chirish

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Қат-қат хамир — 500 гр⠀
  • Товуқ гўшти — 1 дона
  • Қўзиқорин — 300 гр
  • Пиёз  — 1 дона
  • Қайнатилган тухум — 3 дона
  • Саримсоқ пиёз
  • Туз, қуритилган райҳон, зираворлар — таъбга кўра
  • Сариёғ — 50 гр

Тайёрланиш жараёни:

  • Агар тайёр хамир бўлмаса, сомсаники сингари хамир тайёрлаб олинг.
  • Товуқ гўштини ўртача, пиёз ва қўзиқоринни майда «кубик» шаклида тўғранг.
  • Товуқни тилларанг бўлгунича қовуриб олинг.
  • Пиёз қўшиб қовуришда давом этинг.
  • Аралашмага қўзиқорин, туз, зираворлар қўшиб аралаштиринг.
  • Қайнатилган тухумни санчқи ёрдамида майдалаб, саримсоқ пиёз қўшинг.
  • Тухумли аралашмани товадаги масаллиқ билан қўшиб аралаштиринг.
  • Хамирни ёйиб,«начинка» солинг ва хоним пиширганда ўрайдиган шаклингизда ўраб олинг.
  • Устига сариёғ суртинг, кунжут сепинг ва 200 даража қизиган печга 35-40 дақиқага қўйинг.

Ёқимли иштаҳа!

Дарё.уз